Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уахби Софьян Амрабат билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Аввалроқ футболчи Уаҳби жамоа бошқарувида қолар экан, миллий терма жамоада ўйнамаслигини маълум қилган эди.
«У Марокашнинг сўнгги йиллардаги энг яхши футболчиларидан бири. Кўп йиллар давомида жамоада муҳим роль ўйнади ва бу, албатта, эътирофга лойиқ.
Унинг ёш иқтидорлар томонидан асосий таркибдан сиқиб чиқарилаётганидан норози бўлишини тушунаман. Айниқса, сен жамоада маълум мақомга эга бўлган бўлсанг, бу осон эмас.
Мен эса унга қарши чиқиш ниятида эмасман — аксинча. Марокаш терма жамоасининг эшиклари у учун ҳамиша очиқ бўлади», — дея Уаҳбининг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Уаҳби Марокаш терма жамоаси бош мураббийи лавозимини ёзги жаҳон чемпионати арафасида қабул қилиб олган эди.













