Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр ва унинг онаси томонидан билдирилган фикрларга муносабат билдирди.
Магуайр 2026 йилги жаҳон чемпионати учун Англия терма жамоаси қайдномасига киритилмаганидан сўнг мураббийлар штаби қарорини омма олдида шарҳлаган эди. Унинг онаси эса Тухельни танқид қилган.
«Мен бу воқеани унга умримнинг охиригача эслатиб юриш ниятида эмасман. Гина сақлайдиган инсон эмасман ва бундай нарсаларни тез унутаман.
Лекин бу сафар менга бундай муносабат ёқмади. Бу аниқ ва бу ҳолат унга ҳеч қандай фойда келтирмайди», — дея Тухелнинг сўзларини Daily Mail келтирди.
Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб борди. Ушбу босқичда инглизлар Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.













