Шанба оқшомида Испания Ла Лигасида «Севилья» ва «Барселона» ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Каталония клуби матбуот хизмати бош мураббий Ханс-Дитер Флик ушбу баҳсда қайси футболчилар хизматига умид боғлаши мумкинлиги кўрсатилган қайдномани эълон қилди. Келинг, «кўк-анорранглилар»нинг қайдномаси қандай кўриниш олганига назар ташлаймиз.
Щесни, Ливакович, Родригес – Канселу, Бальде, Кубарси, Эспарт, Кристенсен, Мартин, Кунде, Эрик Гарсия – Гави, Фермин Лопес, Педри, Родри, Ольмо, Берналь – Жезус, Ямаль, Рафинья, Адейеми, Гордон, Абделкарим.
«Севилья» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.













