Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Муньос «Ливерпуль»да кимлар унга энг кўп ёрдам бераётганини айтди

Баҳо:
+ | -

Виктор Муньос ёзда «Осасуна»дан «Ливерпуль»га ўтганидан сўнг жамоага мослашишида Алексис Мак Аллистер муҳим роль ўйнаётганини айтди.

«Ливерпуль» июнь ойида испаниялик вингернинг шартномасидаги товон пули бандини фаоллаштириб, уни тахминан 34,5 миллион фунт эвазига сотиб олди. Мерсисайдликлар футболчи учун курашда «Ньюкасл»ни ортда қолдирди ва Муньос билан олти йиллик шартнома имзолади.

У Андони Ираоланинг Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этганидан кейинги илк трансфери бўлди. Муньос тиббий кўрикдан Испания терма жамоасининг жаҳон чемпионати йиғинида ўтди ва турнирда ғолиб чиққанидан сўнг янги клубига қўшилди.

У Премьер-лигада ҳозиргача 4 та ўйин ўтказиб, 239 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. «Ньюкасл»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушган Муньос «Ноттингем Форест»га қарши ўйинда илк бор асосий таркибда майдонга чиқди.

«Мак Аллистер менга жуда катта ёрдам беряпти. Мамардашвили ҳам шундай. Роналд Араухо келганидан бери у билан ҳам жуда яхши чиқишиб кетдик», — деди Муньос.

Инглиз тилини ҳали яхши билмаслигига қарамай, у жамоа ичидаги муҳитдан мамнун эканини таъкидлади.

«Жамоада муҳит жуда яхши. Тилни ҳали яхши билмасам ҳам, ҳамма менга ёрдам бериш учун ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қиляпти. Мак Аллистередек футболчининг ёнингда бўлиши, унинг бу ердаги ўрни ва нуфузини ҳисобга олганда, мен учун жуда катта ёрдам. Бундан жуда миннатдорман», — деди у.

Муньос янги клубга мослашиш жараёни бунчалик тез кечишини кутмаганини ҳам тан олди.

«Бу ерга жуда катта хоҳиш ва иштиёқ билан келдим. Ҳаммаси яхши бўлишини умид қилгандим.

Хайриятки, ҳозирча шундай бўляпти. Энди шу тарзда давом этиш керак.

Умуман олганда, келажак ҳақида ҳаддан ташқари кўп ўйламайман. Ҳар куни босқичма-босқич олдинга юришга ҳаракат қиламан», — деди Муньос.

Киритилди: 16:48, 19.09.2026.
Ўқилди: 2890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик