«Астон Вилла» Англия чемпионатининг 5-турида сафарда «Тоттенхэм»ни мағлуб этди.
Меҳмонлар ҳимоячиси Маттео Руджери учрашувни тўлиқ ўтказди ва АПЛ баҳсида илк бор асосий таркибда майдонга тушди.
24 ёшли италиялик футболчи 6 та яккакурашнинг 3 тасида ғолиб чиқди. У ҳаводаги ягона курашини ҳам ютиб, ердаги 5 та яккакурашнинг 2 тасида устун келди. Шунингдек, Руджери ҳисобида 5 та тўпни олиб қўйиш бор.
Руджери 2026/27 йилги мавсум бошланишидан олдин «Атлетико»дан «Астон Вилла»га кўчиб ўтган эди.
У ҳозирга қадар инглиз клуби сафида 4 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳали гол ёки голли узатма қайд этгани йўқ.













