Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Нефтчи" учрашуви олдидан фарғоналиклар таркибида бир қатор йўқотишлар бор.
"Нефтчи" матбуот хизмати маълум қилишича, жароҳатлар сабаб 5 нафар футболчи бугунги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Улар қаторида сербиялик Боян Цигер, Иззатилло Пўлатов, Иброҳим Ҳалил Йўлдашев, черногориялик Владимир Йовович ҳамда Абдулла Абдуллаев бор.
Шу тариқа, "Нефтчи" муҳим сафар учрашувига бир қатор футболчиларисиз етиб келди.
"Локомотив" — "Нефтчи" баҳси бугун соат 19:30 да старт олади.













