«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Ферран Торрес жамоанинг ўйини ҳақида нималар фикрлашини сўзлаб берди.
Испаниялик футболчи Луис Энрике жамоасига «Марсель»га қарши принципиал ўйинда (2:1) ғалаба қозонишга ёрдам берди. 59-дақиқада янги аъзо майдонга захирадан тушди ва 66-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонларнинг ғалаба голига 74-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйган Маркиньос муаллифлик қилди.
«Биз ҳар бир ўйин сайин ўсиб бормоқдамиз. Машғулотларда ишлашда давом этишимиз керак – бизда ҳали ўсадиган жиҳатлар бор. Бизда тўлиқ мавсум олди тайёргарлиги бўлмади, аммо бу баҳона эмас. Ўйинимизни янада такомиллаштиришимиз зарур», – дейди Ферран PSG COMMUNITY хабарида.
Торрес август ойида «Барселона»дан ўтганидан бери «ПСЖ» сафида ўтказган олтита баҳсида ўз ҳисобига еттита гол ёздириб қўйди.













