Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Месси жарима зарбаларидан урилган голлар бўйича тарихда иккинчи ўринга чиқди

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС мунтазам чемпионати доирасида "Сан-Диего"га қарши ўтказилган учрашувда жарима зарбасидан гол урди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.

The Touchline маълумотига кўра, 39 ёшли аргентиналик футболчи бутун футбол тарихи давомида жарима зарбаларидан энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида якка ҳолда иккинчи ўринга чиқди. Месси ҳисобида бундай 75 та гол бор. У бу кўрсаткич бўйича бразилиялик Жаирни ортда қолдирди. Жаир жарима зарбаларидан 74 та гол урган.

Рўйхатда биринчи ўринни бразилиялик Марселиньо Кариока 78 та гол билан эгаллаб турибди. Тўртинчи ўринда Роберто Динамит 73 та, бешинчи ўринда эса Жуниньо Пернамбукано 72 та гол билан қайд этилган.

Месси профессионал фаолияти давомида 1176 та ўйинда 930 та гол урган. Шунингдек, у 424 та голли узатма ҳам амалга оширган.

Киритилди: 10:21, 21.09.2026.
Ўқилди: 1455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик