МЛС мунтазам чемпионати доирасида Лионель Месси тўп тепаётган «Интер Майами» «Сан-Диего» билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Учрашувдаги голлардан бирига 39 ёшли аргентиналик ҳужумчи муаллифлик қилди. Бу Мессининг профессионал фаолиятидаги 930-голи бўлди. У бу натижага 1176 та ўйинда эришди.
Қайд этиш жоиз, 41 ёшли португалиялик Криштиану Роналду ҳисобида эса 1337 та учрашувда 979 та гол бор.
Месси 2023 йилдан бери «Интер Майами» сафида тўп тепмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.
Аргентиналик юлдуз «Интер Майами» билан биргаликда бешта совринни қўлга киритган.













