Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Бирмингем Сити» собиқ футболчиси оғир ЙТҲдан кейин шифохонага ётқизилди

Баҳо:
+ | -

«Бирмингем Сити»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жордан Грэм шу ой бошида содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисасидан кейин шифохонада даволанмоқда. Бу ҳақда PA хабар берди.

31 ёшли футболчи айни пайтда махсус тиббий муолажаларни олмоқда.

«Унинг оиласи Жорданга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва тиббий ёрдам учун ниҳоятда миннатдор. Улар ҳозир бутун эътиборини Жордан ва унинг соғайишига қаратгани сабабли шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишни ва улар билан тўғридан-тўғри боғланмасликни сўрашмоқда. Қўшимча маълумот фақат бунинг учун муносиб вақт келганда тақдим этилади», — дейилади Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) баёнотида.

Грэм фаолиятини «Астон Вилла» академиясида бошлаган. Кейинчалик у ижара асосида «Ипсвич Таун», «Брэдфорд Сити» ва «Вулверхэмптон» клубларида тўп сурган.

2015 йилда у «Вулверхэмптон»га тўлиқ асосда ўтди ва клуб сафида беш йил фаолият олиб борди. Шу даврда футболчи «Оксфорд Юнайтед», «Фулхэм» ва «Жиллингем»да ҳам ижара асосида ўйнади.

Грэм учун энг муваффақиятли мавсум 2020/21 йилларда «Жиллингем» таркибида ўтди. У 44 та ўйинда 13 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Бу натижалар унга Чемпионшипга қайтиш имконини берди ва 2021 йил июнида футболчини «Бирмингем Сити» ўз сафига қўшиб олди.

Бироқ Грэмнинг «Бирмингем»даги фаолияти кутилганидек кечмади. У икки йил давомида 54 та учрашувда майдонга тушиб, гол ура олмади ва 5 та голли узатма берди.

2023 йил июнида футболчи Биринчи лигада иштирок этувчи «Лейтон Ориент»га ўтди. Бу ерда уни жароҳатлар таъқиб қилди — Грэм икки марта тизза пайини узиб олди. Бундан аввал, «Вулверхэмптон» сафида ўйнаган пайтида эса тиззасидаги хочсимон боғламлар жароҳатини ҳам бошдан кечирган.

Грэм 2025 йил ёзида «Лейтон Ориент»ни тарк этди ва шундан бери эркин агент мақомида. У сўнгги бор 2024 йил ноябрида майдонга тушган.

Киритилди: 04:22, 22.09.2026.
Ўқилди: 601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик