«Депортиво» ярим ҳимоячиси Марк Касадо «Бетис»га қарши ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда ўнг ўмров суягини синдириб олди ва аллақачон жарроҳлик амалиётини ўтказди.
«Барселона»дан ижарага олинган футболчи ўнг елкаси билан ерга йиқилганидан кейин жароҳат олди ва учрашувнинг 33-дақиқасида алмаштирилди.
Галисия клуби футболчининг тикланиш муддатини маълум қилмади. Бироқ Marca хабарига кўра, Касадо тахминан уч ойни ўтказиб юбориши мумкин.













