Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Де ла Фуэнте: "Ўша воқеадан кейин ҳақиқий оилага айландик"

Баҳо:
+ | -

Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте терма жамоадаги фаолияти давомида бошидан ўтказган энг оғир лаҳзани эслади.

Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, Гавининг Вальядолидда олган оғир жароҳати бутун жамоа учун катта зарба бўлган.

"Бу барчамиз учун жуда оғир лаҳза эди. Ўзимизни худди бахтсиз ҳодиса сабаб яқин инсонни йўқотгандек ҳис қилгандик.

Танаффус пайтида кийиниш хонасидаги вазиятни кўрсангиз эди... Бу даҳшатли эди. Ҳамма ўша ерда эди, физиотерапевтлар Гавини қучоқлаб, унга тасалли беришарди. Жуда таъсирли манзара эди", деди де ла Фуэнте.

Мураббийнинг айтишича, ушбу оғир воқеа жамоа ичидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаган.

"Албатта, бунинг салбий томони бор эди. Аммо биз ўша пайтда бу жамоа шунчаки футболчилар гуруҳи эмаслигини англадик. Кейинчалик Европа чемпионатида биз ҳақиқий "оила"га айландик", деди Испания термаси бош мураббийи.

Киритилди: 10:23, 22.09.2026.
Ўқилди: 1001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик