Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Гави Ямал ҳақида: "У тарихдаги энг яхшилардан бири бўлиши мумкин"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гавининг фикрича, унинг жамоадоши Ламин Ямал руҳий жиҳатдан тўғри ҳолатда ва келажакда футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга.

"Бу ажойиб, ҳатто тасаввур қилганингиздан ҳам кўпроқ. У жуда яхши ўйнайди, машғулотларда эса сизни янада кўпроқ ҳайратда қолдиради", деди испаниялик футболчи Men's Health фитнес журналига берган интервьюсида.

"Мен фақат унинг ривожланишда давом этишини истайман. У ўз салоҳиятини яхши билади ва тарихдаги энг яхши футболчилардан бири бўлиши мумкин. Энг муҳими, мен уни руҳий жиҳатдан барқарор ҳолатда кўряпман. У нима хоҳлаётганини яхши билади ва олдида ҳали жуда узоқ фаолият бор.

У ҳар куни шу тарзда ишлашда давом этиши керак, чунки аввал ҳам айтганимдек, энг муҳими — бугунги кун. У ҳар куни жуда катта эътибор ва босим остида бўлади", деди Гави.

19 ёшли Ямал жорий мавсумда гол уриш борасидаги барқарорлиги билан ўйинини янги босқичга олиб чиқди. У 8 та учрашувда 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, Ямал 2026 йилги "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Киритилди: 15:58, 22.09.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик