Ламин Ямал жорий мавсумда "Барселона"нинг энг кўп ўйин вақтига эга футболчиси бўлиб турибди. 19 ёшли ҳужумчи 8 та учрашувда жами 671 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Ямал мавсумдаги барча ўйинларни асосий таркибда бошлади ва уларнинг 6 тасида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Шу тариқа у амалдаги тактик тизимда жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди.
Катта ўйин юкламасига қарамай, Ямал ҳужумда ҳам юқори самарадорлик кўрсатмоқда. У мавсум бошидан буён 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Бу кўрсаткичлар Ямалнинг "Барселона" ҳужум тизимида ажралмас фигурага айланганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, у мавсумнинг дастлабки босқичидаёқ юқори жисмоний чидамлилигини ҳам намоён этмоқда.













