Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Демикелис Скалонини Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиришга чақирди

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» бош мураббийи Мартин Демикелис Лионель Скалони Аргентина терма жамоаси бошқарувидаги фаолиятини давом эттиришига умид билдирди. Мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган.

«Охирги саккиз йил ичида жуда катта муваффақиятларга эришилди. Мен унинг қолишига умид қиламан. У ушбу энергияни ва давом этиш иштиёқини ҳис қилади деган умиддаман. Ўз камтарлиги эвазига у рақобатбардош жамоа қура олади, бунга менинг ҳеч қандай шубҳам йўқ», — дейди Демикелиснинг сўзларини Goal портали.

Скалони қўл остида Аргентина терма жамоаси икки марта Америка кубогини ва 1 марта Жаҳон чемпионатини қўлга киритди. Ўтган дунё биринчилигида жамоа финалда Испанияга имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 06:55, 23.09.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик