«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин бу йил «Олтин тўп»ни ким олиши кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
«Жуда кўп нарсалар ҳисобга олинади, аммо «Олтин тўп» энг яхши ўйинчига берилиши керак, энг яхшиси эса – Ламин Ямал. Аммо Кубарси ҳам, агар шоҳсупада бўлмаса ҳам, энг асосий даъвогарлар қаторида бўлиши керак, чунки у ажойиб мавсум ўтказди.
Эҳтимол, марказий ҳимоячилар бошқа позициядаги ўйинчилар каби машҳур эмасдир, лекин унинг ёши учун бу жуда яхши мавсум ва у энг асосий даъвогарлар орасидан жой олишга лойиқ ишларни қилди», – деди Мартин TV3га берган интервьюсида.













