«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дэнни Ингз эркин агент сифатида Англиянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи «Уиком» клубига ўтди.
34 ёшли ҳужумчи янги жамоасида 28-рақам остида тўп тепади.
Ингз ўтган мавсумни «Шеффилд Юнайтед» сафида ўтказди. У Чемпионшипда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.













