Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Реал»нинг собиқ футболчиси «Олтин тўп» учун уч нафар даъвогар сафига Месси ва Ямални қўшмади

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ футболчиси Гути футболчиларнинг «Олтин тўп» учун кураши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, асосий кураш Кейн, Мбаппе ва Родри ўртасида кечади. Мен учун фаворит — Мбаппе, аммо вазият жуда баҳсли. Мен «Олтин тўп»ни Мбаппе қўлга киритишини хоҳлайман, чунки у «Реал»да ўйнайди. Аммо Родри ҳам ғолиб бўлиши мумкин.

Агар совринларга қарасак, Фабиан Руис Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Аммо у «Олтин тўп»ни қўлга киритади, деб ўйламайман, чунки унда бу совринни ютиб олиш учун етарлича катта ном йўқ. Эришган ютуқларига кўра, «Олтин тўп»ни Руисга бериш керак. Аммо бошқа футболчиларнинг номи кўпроқ жаранглайди», — дея Гутининг сўзларини La Razon келтирди.

Қайд этиш жоизки, Гути ўзининг қисқа рўйхатига «Барселона» футболчиси Ламин Ямални, шунингдек, «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессини киритмади.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 20:33, 26.09.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик