"Тоттенхэм" Ришарлисонни қишки трансфер ойнасида пасайтирилган нархда сотишга тайёр.
Football Insider маълумотига кўра, Лондон клуби январда бразилиялик ҳужумчи учун тахминан 15–20 миллион фунт стерлинг, яъни 17,5–23,3 миллион евро талаб қилади.
Ёзда Ришарлисон "Эвертон"га 35 миллион фунт, яъни қарийб 41 миллион еврога ўтиши мумкин эди, аммо трансфер амалга ошмади.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" Ришарлисонни Премьер-лига ўйинлари учун таркибдан четлатган. Катта эҳтимол билан, 29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум давомида жамоани тарк этади.
Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзида якунланади.













