Кириш Регистрация

Фраттези: «Италия терма жамоаси сафида жуда узоқ вақт гол урмагандим»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези Миллатлар лигаси 2-турида Туркияга қарши ўйинда урган голи ҳақида фикр билдирди. Учрашув италияликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Гол уришни жуда хоҳлагандим, чунки Италия терма жамоаси сафида жуда узоқ вақтдан бери гол урмагандим. Бельгиядан учралган мағлубиятдан кейин аниқ жавоб беришимиз ва янги даврни янгидан бошлашимиз керак эди. Умид қиламанки, бу давр италиялик мухлисларга кўп қувонч олиб келади», — деди Фраттези Sky Sport Italia нашрига берган интервьюсида.

Футболчи ўйин амалиёти етишмаётгани сабабли «Интер»ни тарк этиб, «Лацио»га ўтган эди. У янги жамоаси сафида А Сериянинг 5 та учрашувида 3 та гол уришга улгурди.

«Терма жамоада сермаҳсул бўлишим учун, аввало, клубимга фойда келтиришим ва энг муҳими, мунтазам ўйнашим керак. Бу менинг асосий мақсадим эди.

Ўтган мавсумда содир бўлган воқеалардан кейин ичимда кучли иштиёқ пайдо бўлди ва бу ҳис ҳали узоқ вақт мени тарк этмайди. Голларим билан терма жамоага ёрдам бера олишимга умид қиламан. Ростини айтсам, бу мавсум бунчалик яхши бошланишини кутмагандим», — деди Фраттези.

2 октябрь куни Италия Миллатлар лигаси 3-турида Францияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 04:20, 29.09.2026.
Ўқилди: 324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик