Мадриднинг «Реал» клуби қишки трансферлар ойнасида янги марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «қироллик клуби» Рауль Асенсионинг жиддий жароҳатидан сўнг ҳимоячи билан шартнома имзолашга қарор қилган. Футболчи уч ойга сафдан чиққан. Marca хабарига кўра, Асенсио яқин вақт ичида жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.
23 ёшли футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жорий мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмаган.
Испания Ла Лигасининг етти туридан кейин «Реал» 15 очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан олти очкога ортда қолмоқда.













