Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Интер» яқин трансфер ойнаси учун асосий нишонларини белгилаб олди

Баҳо:
+ | -

«Интер»нинг янги спорт директори Дарио Баччин яқин трансфер ойнасида клуб кўриб чиқиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини шакллантира бошлади. Бу ҳақда Quotidiano Sportivo хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Милан клуби «Наполи» дарвозабони Алекс Меретни кузатиб бормоқда. Шунингдек, «Интер» Италия паспортига ҳам эга бўлган «Ривер Плейт» голкипери Сантьяго Бельтранга қизиқиш билдирмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 31 декабрга қадар мўлжалланган.

Ҳимоя чизиғида эса клуб Англия Премьер-лигасида тўп тепаётган футболчиларни кузатишда давом этмоқда. «Интер» қизиқиш доирасида «Кристал Пэлас»нинг 26 ёшли ҳимоячиси Крис Ричардс бор.

Шунингдек, клуб «Фулхэм» футболчиси Келвин Бэссини ҳам кўриб чиқмоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.

Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида «Интер» айрим футболчилар учун «Ювентус» билан рақобат қилиши мумкин.

Улар орасида «Фиорентина»нинг 22 ёшли футболчиси Шер Н'Дур бор. Унинг трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, Милан клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарашли 18 ёшли Самуэле Инасиони ҳам кузатмоқда.

Киритилди: 23:01, 30.09.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик