30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечаси ўртоқлик учрашувида Аргентина терма жамоаси Боливияга қарши майдонга тушди. Кордова шаҳридаги «Марио Альберто Кемпес» стадионида ўтказилган баҳсда аргентиналиклар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни колумбиялик бош ҳакам Жон Оспина бошқариб борди.
Аргентина сафида Лаутаро Мартинес 19-дақиқада ҳисобни очди. 29-дақиқада Нико Пас фарқни оширди. Кристиан Ромеро 53-дақиқада учинчи голни урган бўлса, 87-дақиқада Хосе Лопес якуний ҳисобни ўрнатди.
Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 4 октябрь куни ўз майдонида Буркина-Фасога қарши ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Аргентина Испанияга қўшимча вақтда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.













