«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги хайрлашув учрашуви ҳақида фикр билдирди.
«Шубҳасиз, бу жуда ҳиссиётларга бой кеча бўлади. Ўзига хос ва жуда муҳим учрашув. Умид қиламанки, барчамиз имкон қадар камроқ йиғлаймиз.
Леонинг мероси ва терма жамоада қолдирган изини ўчириб бўлмайди. Аммо у кетганидан кейин ҳар биримиз қўшимча масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак. Менимча, Мессига ўхшаган футболчи ҳеч қачон пайдо бўлмайди.
Чунки у ноёб. У барча даврларнинг энг буюк футболчиси бўлган ва шундай бўлиб қолади», — деди Лаутаро.













