Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Кейн «Манчестер Сити» иши ҳақида: «Яқин кунларда бу ҳақда кўп гапирилади»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси, шунингдек, «Тоттенхэм»нинг собиқ форварди Харри Кейн Англия Премьер-лигаси Мустақил комиссиясининг «Манчестер Сити»ни молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топган қарорига муносабат билдирди.

«Ростини айтсам, бу ҳақда фақат Чехияга қарши ўйиндан кейин билдим. Кун бўйи телефонимга қарамаган эдим. Ҳозир бу масалага изоҳ бера олмайман. Ишончим комилки, яқин кунларда бу ҳақда жуда кўп гапирилади.

Мен доим айтаман: биз бу ерда бўлганимизда Англия терма жамоасини намоён этамиз.

Биз бутун эътиборимизни Англия терма жамоасига қаратганмиз. «Манчестер Сити» футболчилари эса, табиийки, клубларига қайтгач, бу масала билан шуғулланишади.

Бизга келсак, ҳозир бутун эътиборимиз Хорватияга қарши шанба куни бўлиб ўтадиган учрашувга қаратилган», — деди Кейн.

Киритилди: 12:09, 01.10.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик