Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Мастантуоно: «Скалони менга майдонда жуда катта эркинлик беради»

Баҳо:
+ | -

Франко Мастантуоно Аргентина терма жамоасининг Боливияга қарши 4:0 ҳисобидаги ўртоқлик учрашувида захирадан майдонга тушди.

«Реал»дан «Фиорентина»га ижара асосида ўтган вингер Италиядаги фаолиятини жуда яхши бошлаганидан сўнг ушбу халқаро танаффусда яна миллий жамоа сафига чақирилди.

19 ёшли футболчи жаҳон чемпионати учун таркибдан четда қолиш унга оғир ботганини яширмади. Шу билан бирга, у терма жамоадаги янги босқичда унга имконият бераётган бош мураббий Лионель Скалонига миннатдорлик билдирди.

«Жаҳон чемпионати таркибидан четда қолиш оғир. Аммо мен доимо жамоадошларимни қўллаб-қувватлайман ва Аргентина яхши натижа кўрсатишини истайман.

Улар ажойиб жаҳон чемпионатини ўтказишди ва барча аргентиналикларни фахрлантиришди. Энди эса мен янги жараённинг бошланиши ҳақида ўйлаяпман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва имкониятга эга бўлишим мумкин.

У менга майдонда жуда катта эркинлик беради ва бунинг учун ундан миннатдорман. Италияга бориб, ҳаётимда бироз ўзгариш қилганимдан буён ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман», — деди Мастантуоно.

Киритилди: 13:25, 01.10.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик