Бельгия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «Манчестер Сити» атрофидаги можаро ҳақида фикр билдирди. Англиянинг топ-клуби АПЛ молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди.
«Ман Сити»нинг қилган иши мусобақаларни манипуляция қилишдир. Агар улар бундай қилмаганида, эҳтимол, таркибга қўшилган ўша футболчиларни таклиф қила олмаган бўларди», — дея дарвозабоннинг сўзларини Madrid Xtra келтирмоқда.
Аввалроқ «Манчестер Сити» кўплаб қоидабузарликлар учун Премьер-лигадан четлатилиши ва унвонларидан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида Энцо Марески шогирдлари 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













