Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Консанинг Чехияга қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси Эзри Консанинг Чехияга қарши ўйинда иштирок эта олиш-олмаслиги бўйича якуний қарорни сешанба куни эрталаб қабул қилади. «Арсенал» ҳимоячиси душанба кунги машғулотни Нико О’Райли билан бирга ўтказиб юборди. Томас Тухель ҳар икки футболчида ҳам «кичик муаммолар» борлигини маълум қилди.

«Ҳозирча аниқ айта олмайман... Ҳали ҳам айрим муаммолар бор. Уларнинг ҳолатини баҳолаб, эртага эрталаб қарор қабул қилишимиз керак», — деди Тухель Прагага сафар олдидан.

Англия бундан аввал «Уэмбли»да Испания терма жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Тухель Чехияга қарши ўйинда ҳам таркибни ўзгартирмасликни хоҳлаганини айтди. Бироқ учрашувлар орасидаги қисқа вақт ва футболчиларнинг клубдан терма жамоа муҳитига тез мослашиши зарурати ушбу халқаро танаффусни айниқса мураккаб қилаётганини тан олди.

Англия терма жамоаси бу йиғинда Деклан Райс хизматларидан ҳам фойдалана олмайди. Тухель ярим ҳимоячи терма жамоага ёрдам бера олмаётганидан «жуда афсусда» эканини таъкидлади. Шунга қарамай, Райс Испанияга қарши учрашувни стадиондан томоша қилган.

Киритилди: 17:21, 01.10.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик