"Вест Хэм"нинг собиқ эгаси Дэвид Салливан BBC томонидан "Йиртқич: миллиардер футбол хўжайини" номли ҳужжатли фильмда илгари сурилган айбловлардан сўнг ҳуқуқий чора кўришга қарор қилди.
Клубнинг собиқ ҳамраиси BBCга қарши Буюк Британия Олий судига даъво киритиб, туҳмат учун 150 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Салливан дастур унинг обрўси ва молиявий манфаатларига жиддий зарар етказганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмда камида етти нафар аёл Салливан уларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар қилганини даъво қилган.
derbyderbyderby.it маълумотига кўра, гап ўтган асрнинг 1980 ва 1990 йилларида содир бўлгани айтилаётган ҳолатлар ҳақида кетмоқда.













