Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Керим Алайбегович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
19 ёшли босниялик футболчининг трансферига Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Кўклар» Алайбеговични ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Ҳужумчининг бозор қиймати 32 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Алайбегович жорий мавсум Италия чемпионатида тўртта учрашувда майдонга тушди, аммо ҳали гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.













