Франция терма жамоасининг икки ҳужумчиси — Усмон Дембеле ва Килиан Мбаппе ўртасидаги таранглик ҳамон сақланиб турибди.
Аввалроқ Дембеле бу мавзу ОАВ томонидан ортиқча бўрттирилаётганини ва у бу ҳақда гапиришни истамаслигини айтган эди. Бироқ L'Équipe маълумотига кўра, футболчилар ўртасидаги муносабатлар ҳануз мураккаблигича қолмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Мбаппе улар ўзаро гаплашиб, барча масалаларни ҳал қилиб олганини айтганидан кейин Дембеленинг атрофидагилар ҳайратда қолган. Кейинчалик маълум бўлишича, аслида футболчилар ўртасида ҳеч қандай суҳбат бўлмаган.
Шунга қарамай, «ПСЖ» ҳужумчиси можарони янада кучайтиришни истамаган ва матбуот анжуманида вазиятни юмшатишга ҳаракат қилган.
2 октябрь куни Франция терма жамоаси Миллатлар лигаси учинчи тури доирасида ўз майдонида Италияни қабул қилади. Учрашув соат 23:45 да бошланиши режалаштирилган.













