"Реал" "Бавария" вингери Майкл Олисени трансфер қилиш ғоясидан воз кечгани йўқ. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Мадридликлар янги таклиф тайёрламоқда. Манба маълумотига кўра, Испания гранди "Бавария"га футболчи учун 200 миллион евро таклиф қилмоқчи. Немис клуби эса яқин келажакда Олисени йўқотиши мумкинлигига тобора кўпроқ ишонмоқда.
Майкл Олисени "Бавария" билан боғлаб турган меҳнат шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Мюнхенликлар футболчи билан келишувни узайтиришни истамоқда. Transfermarkt Олисени 180 миллион еврога баҳоламоқда.













