Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Лофтус-Чик қишда "Милан"ни тарк этиши мумкин — унга АПЛнинг 7 клуби қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Рубен Лофтус-Чикнинг "Милан"даги келажаги ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Англиялик ярим ҳимоячи қишки трансферлар ойнасидаёқ "россонери" сафини тарк этиши мумкин. Унинг кейинги манзили сифатида Премьер-лига кўрилмоқда.

TEAMtalk маълумотига кўра, "Милан" январда эҳтимолий трансферни амалга ошириш имкониятини ўрганиш учун Англиянинг бир нечта клуби билан алоқа ўрнатишни бошлаган.

Футболчининг вазиятига асосан икки омил таъсир қилмоқда: у "Милан" таркибида етарлича ўйин амалиётига эга эмас ва шартномаси мавсум якунида тугайди. Ҳозирча янги келишув бўйича музокаралар ҳам бошланмаган.

TEAMtalk хабар беришича, воситачилар Премьер-лиганинг еттита клуби — "Тоттенхэм", "Ньюкасл", "Эвертон", "Кристал Пэлас", "Ноттингем Форест", "Сандерленд" ва "Фулхэм" билан боғланган.

Шу тариқа, Лофтус-Чик Италиядаги фаолиятидан сўнг яна Англияга қайтиши мумкин. Унинг шартномаси тугашига атиги олти ой қолгани боис, "Милан" футболчини 5 миллион евродан ошмайдиган маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Киритилди: 22:40, 02.10.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик