Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Серж Гнабри Грецияга қарши ўйин олдидан Германия терма жамоасини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Серж Гнабри Миллатлар лигасида Грецияга қарши бўлиб ўтадиган учрашувда Германия терма жамоаси таркибида бўлмайди. "Бавария" футболчиси жума куни тушдан кейин Херцогенаурахдаги жамоа қароргоҳини тарк этиб, Мюнхенга қайтди.

Гнабрининг кетиши бош мураббий Юрген Клопп томонидан режалаштирилган юкламани тақсимлаш билан боғлиқ экани айтилмоқда. УЕФА қоидаларига кўра, Салоникидаги учрашув қайдномасига фақат 23 нафар футболчи киритилиши мумкин.

Шу тариқа, кетма-кет учта ўйинда иштирок этган Серж Гнабри Грецияга қарши баҳс олдидан Германия терма жамоаси сафини тарк этди.

Гнабри Клоппнинг илк чақируви билан 20 сентябрь куни Германия терма жамоаси қароргоҳига келган эди. 31 ёшли футболчи жорий мавсум Миллатлар лигасида Германиянинг барча учта учрашувида майдонга тушган ягона футболчи бўлди.

Сўнгги бор у Сербия устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалабада алоҳида роль ўйнади. Жошуа Киммих йўқлигида Гнабри илк бор Германия терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.

Германия терма жамоаси шанба куни эрталаб Херцогенаурахда машғулот ўтказади ва шундан сўнг Салоникига йўл олади. Германия якшанба куни гуруҳ пешқадами Грецияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 22:42, 02.10.2026.
Ўқилди: 199 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик