«Бавария» ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йосип Станишич Англияга қарши ўйин олдидан «Олтин тўп»ни кимга берган бўларди, деган саволга жавоб берди.
«Албатта, мен овозимни Харри Кейнга берган бўлардим. Харри — бу фақат голлар ва голли узатмалар дегани эмас. Мен унинг жамоа учун қанчалик кўп меҳнат қилишини ва ҳимояда ҳам ёрдам беришини кўраман. Шу жиҳатдан у жамоа учун жуда муҳим.
Кейнни қандай тўхтатиш мумкин? Бу жуда қийин. Унинг ҳаракатларини доимо кузатиб туриш керак, чунки унга гол уриш учун бир сониянинг ўзи кифоя», — дея Станишичнинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.
Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги УЕФА Миллатлар лигаси учинчи тур учрашуви 3 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.













