«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси Чехияга қарши навбатдаги учрашувда майдонга тушмайди. Бу ҳақда журналист Ферран Мартинес маълум қилди.
Манбага кўра, Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Кубарси асосий таркибда тўлиқ ўтказган икки учрашувдан сўнг унга дам беришга қарор қилган. Шу сабабли ҳимоячи Чехияга қарши ўйинда бошланғич таркибдан жой олмайди.
Испания ва Чехия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси учинчи тур учрашуви 3 октябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.













