Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн яна гол урди.
Шанба куни «уч шерлар» сардори Миллатлар лигасида Хорватияга қарши ўйинда дубль қайд этиб, яна бир голга узатма берди. Учрашув Англиянинг 7:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Bayern & Germany маълумотига кўра, Кейн энди терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида малайзиялик Мохтар Дахари билан 7-ўринни бўлишиб турибди. Ҳар икки футболчи ҳисобида 89 тадан гол бор.
Улардан юқорида Роберт Левандовски (Польша — 92 та), Ромелу Лукаку (Бельгия — 94 та), Сунил Четри (Ҳиндистон — 95 та), Али Даеи (Эрон — 108 та), Лионель Месси (Аргентина — 125 та) ва Криштиану Роналду (Португалия — 146 та) жойлашган.













