Кириш Регистрация

"Барселона"нинг 18 ёшли янги футболчиси клуб юлдузлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+3 | -

"Барселона"нинг иккинчи жамоасида тўп сураётган вингер Йессе Бисиву клубдаги юлдуз футболчилар ҳақида фикр билдирди.

Бельгиялик футболчи ўтган ёзда "Брюгге"дан 8,5 миллион еврога Каталония гранди сафига қўшилган.

"Барселона"да футбол юлдузлари ўйнайди, аммо улар ҳам оддий йигитлар ва жуда хушмуомала. Рафинья сардор сифатида тез-тез аҳволимни, клубда ўзимни қандай ҳис қилаётганимни сўрайди", — дея 18 ёшли футболчининг сўзларини Barca Universal келтирди.

Йессе Бисиву "кўк-анорранглилар"нинг иккинчи жамоаси сафида иккита ўйин ўтказган, аммо асосий жамоада ҳали дебют қилмаган.

Истиқболли футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:00, 04.10.2026.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик