«Рома» раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Марио Эрмосо билан ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Эрмосо 2024 йилдан буён Рим клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У «Рома» сафига Мадриднинг «Атлетико» клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома келаси йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.
Марио «бўрилар» сафида 54 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
31 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Италия А Сериясида 5 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол бор, шунингдек, Эрмосо икки марта сариқ карточка олган.













