Кириш Регистрация

Родри: «Чехияга қарши ўйин энг қийинларидан бири бўлди»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес Миллатлар лигаси учинчи турида Чехия устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалабага муносабат билдирди.

«Улар жуда яхши тайёргарлик кўрган. Бу энг қийин ўйинларимиздан бири бўлади, деб ўйлагандим ва шундай ҳам бўлди. Бизга осон бўлмади, аммо имкониятларимиз бор эди. Баъзи учрашувларда жуда кўп вазият яратиб бўлмайди, лекин жамоамиз ўйинни тўғри олиб боришни уддалади», — деди футболчи Teledeporte эфирида.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида:

«Ўзгаришлар кўп бўлди, аммо жамоа ҳамон энг юқори даражада ўйнашда давом этмоқда. Бизга барча футболчилар керак. Ҳар бир ўйинчи жараёнга тўлиқ жалб этилган бўлиши жуда муҳим. Яна бир ажойиб ўйин ўтказдик, энг муҳими эса — майдондаги ҳиссиётлар».

Ўз голи ҳақида:

«Терма жамоа сафида гол уриш доим алоҳида ҳис туғдиради. Сўнгги пайтларда буни тез-тез уддалай олмаётгандим. Энди мунтазам гол ура оламанми-йўқми, кўрамиз. Энг муҳими — жамоада барча футболчилар голларга ўз ҳиссасини қўшиши».

Уч турдан сўнг гуруҳдаги вазият қуйидагича: Испания — 9 очко, Англия — 6, Хорватия — 3, Чехия — 0.

Киритилди: 13:12, 04.10.2026.
Ўқилди: 428 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик