Португалия иқтисодиёт вазири Мануэл Кастро Алмейда футболчи Криштиану Роналдунинг мамлакат миллий брендини халқаро майдонда тарғиб қилишдаги роли ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳужумчи Португалиянинг жаҳонда танилишига катта ҳисса қўшмоқда.
«Криштиану Роналду “Португалия” брендининг танилиши ва қадрига улкан таъсир кўрсатмоқда. У — энг машҳур португалиялик. Кўпчилик Португалия ҳақида фақат Криштиану Роналду туфайли билади», — дея вазирнинг сўзларини Cabine Desportiva X ижтимоий тармоғида келтирди.
Аввалроқ Роналду Лига миллатлари доирасида Данияга қарши Копенгагендаги ўйин олдидан Жорже Жезуш билан юзага келган зиддият сабаб Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинроқ оммавий ахборот воситаларида Криштиану Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълумотлар тарқалди.













