УЕФА Исроил терма жамоасига Миллатлар лигасида Ирландияга қарши ўйинда қора мотам тасмаларини тақиб майдонга тушишга рухсат берди.
Бу ҳақда Исроил терма жамоаси ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
Исроил футбол ассоциацияси 2023 йил 7 октябрь куни ҳалок бўлганларни хотирлаш мақсадида УЕФАга тегишли илтимос билан мурожаат қилган эди. Ушбу санада ҲАМАСнинг Ғазо секторидан Исроилга ҳужуми содир бўлган.
Исроил терма жамоаси Миллатлар лигасининг жорий мавсумида ҳали ғалаба қозона олмади. 24 сентябрь куни жамоа Австрияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, уч кун ўтиб Ирландияга 0:3 ҳисобида ютқазди. 1 октябрь куни эса Косово билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ирландияга қарши жавоб учрашуви 4 октябрь куни Сербиянинг Бачка-Топола шаҳрида бўлиб ўтади.













