Кириш Регистрация

«Барселона» аёллар ўртасидаги Испания чемпионатида «Реал»ни 7:0 ҳисобида тор-мор этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+2 | -

Аёллар ўртасидаги Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда каталониялик футболчилар 7:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув Барселонадаги «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди.

4-дақиқада Клаудия Пина ҳисобни очиб, «кўк-анорранглилар»ни олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада Пина дубль қайд этган бўлса, 32-дақиқада хет-трикка эришди.

33-дақиқада «Барселона»нинг ушбу ўйиндаги тўртинчи голини Каролина Грэм Хансен урди. Биринчи бўлим якунида, 45-дақиқада эса Пина покерини расмийлаштирди.

55-дақиқада Эва Пайор «Реал» дарвозасини ишғол қилди. Учрашувдаги якуний ҳисобни 88-дақиқада Сидней Шертенлайб ўрнатди — 7:0.

Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» 18 очко билан аёллар ўртасидаги Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Етакчилар гуруҳида, шунингдек, «Мадрид» ва «Реал» Мадрид жамоалари ҳам бор — уларнинг ҳар бири 13 очкодан жамғарган.

Аёллар ўртасидаги Испания чемпионати. 6-тур
2026 йил 4 октябрь, Барселона, «Спотифай Камп Ноу» стадиони
«Барселона» — «Реал» Мадрид — 7:0
Голлар: Пина, 4, 28, 32, 45; Грэм Хансен, 33; Пайор, 55; Шертенлайб, 88.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:42, 05.10.2026.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4416]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3458]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2935]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2773]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2601]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2554]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2313]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2249]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2154]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2140]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик