Португалия терма жамоаси янги бош мураббий Жорже Жезуш қўл остида ишончли старт олди.
Португаллар Миллатлар лигасидаги тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Улар Норвегияни икки марта 2:1 ҳисобида мағлуб этди, шунингдек, Уэльсни 1:0 ва Данияни 4:2 ҳисобида енгди.
Opta маълумотига кўра, Португалия 2024 йил бошидан бери илк бор барча мусобақалар ҳисобга олинганда тўртта ўйинда кетма-кет ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Жорже Жезуш ЖЧ-2026дан сўнг Роберто Мартинес ўрнини эгаллаб, Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланган эди.
Жаҳон чемпионатида Португалия 1/8 финалга қадар етиб борди ва ушбу босқичда кейинчалик мусобақа ғолибига айланган Испанияга минимал ҳисобда мағлуб бўлди.













