Сербия терма жамоаси Миллатлар лигасининг жорий мавсумида дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида мағлуб бўлган илк жамоага айланди.
Велько Паунович шогирдлари Грецияга 1:2, Нидерландияга 1:2, Германияга 0:2 ҳисобида ютқазди. Сўнг яна Нидерландияга қарши баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Сербия А дивизиони 2-гуруҳида 0 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирча учта мағлубият қайд этган ва 4-турда ҳали майдонга тушмаган жамоалар ҳам бор. А дивизионида Туркия ва Чехия, B дивизионида Шимолий Македония ва Руминия, C дивизионида эса Сан-Марино шулар жумласидан.













