Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Зиданнинг ажойиб алмаштиришлари: Франция — Бельгия ўйинидаги энг яхши тўрт футболчи 60-дақиқадан кейин майдонга тушди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зиданнинг алмаштиришлари жамоага ғалаба келтирди. Учрашувнинг 60-дақиқасидан кейин майдонга тушган тўрт футболчи ҳам ўйиннинг энг яхши футболчилари қаторига кирди.

Франция терма жамоаси Бельгияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Доди Лукебакио бельгияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, французлар учрашувнинг сўнгги қисмида атиги 14 дақиқа ичида тўрт нафар янги футболчи иштирокида ҳисобни ўзгартирди.

«Евро-футбол.ру» Франция футболчиларининг ўйинини 10 баллик тизимда баҳолади.

Франция — Бельгия — 4:1
Голлар: Лукебакио, 35 (0:1); Дезире Дуэ, 77 (1:1); Райан Шерки, 81 (2:1); Майкл Олисе, 88 (3:1); Майкл Олисе, 90 (4:1).

Ўйиннинг энг яхши тўрт футболчиси

Лукаш да Кунья — 7,5 балл

Франциянинг тўрт голи ҳам захирадан майдонга тушган футболчилар иштирокида яратилди. Бу ажойиб натижа. Улар орасида энг кам ҳисса қўшган футболчи марказда ўйнаган Лукаш да Кунья бўлди. Бироқ айнан унинг Дезире Дуэга берган узатмаси голли бўлиб, Франциянинг камбэк бошлашини таъминлади.

Бундан ташқари, Да Кунья прессингда фаол ҳаракат қилди ва ярим соат давомида марказий чизиқ яқинида тўрт марта тўпни қайтариб олди.

Райан Шерки — 8,5 балл

Ғалаба голи муаллифи Райан Шерки ўз ҳаракатлари билан бельгиялик ҳимоячиларни саросимага солди. У голни жарима майдонининг ўнг бурчагидан урган бўлса-да, майдоннинг турли ҳудудларида пайдо бўлиб, очилишлари ва кутилмаган югуришлари билан рақиб ҳимоясини доимо парчалаб турди.

Шерки, шунингдек, сўнгги голли ҳужумни бошлаб берди ва иккита муҳим узатмани амалга оширди.

Дезире Дуэ — 9,0 балл

Учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бири. Дезире Дуэ жарима майдони чизиғи яқинидан аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди ва учрашув охирида Майкл Олисенинг икки голига ҳам ассистентлик қилди.

Айниқса, Майкл Олисенинг иккинчи голида Дуэнинг узатмаси юқори даражада ижро этилди — у бир вақтнинг ўзида Бельгия ҳимоясининг икки чизиғини ёриб ўтди.

Майкл Олисе — 9,5 балл

Феноменал Олисе Бельгияга қарши ўйинларда яна ўзини кўрсатди. Биринчи учрашувда у захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини урган бўлса, иккинчи баҳсда ярим соат ичида Шеркига голли узатма берди ва дубль қайд этди.

Майклнинг бугунги ўйинида деярли барчаси муваффақиятли чиқди. У тезкор, ҳужумларни кескинлаштиришга интилувчан ва аниқ ҳаракат қилди. Олисе ярим соат ичида унинг ўрнига тушган футболчига қараганда кўпроқ хавфли вазиятлар яратди.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 07:19, 06.10.2026.
Ўқилди: 400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик