Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Алекс Фергюсон: «Бекхэмнинг Америкага кетиш қарорини ҳеч қачон тушуна олмайман»

Баҳо:
+ | -

"МЮ" собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекхэм билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.

"У билан 12 ёшли болакайлик вақтларида танишганман. Ўша пайтлари у жуда қизиқувчан эди. Ҳамма нарсани ўзига сингдириб олаверарди. Кеча-ю кундуз машқ қилгани қилган. Spice Girls гуруҳидаги қизлардан бирига уйлангач, унинг футболга муносабати ҳозир айтганимдек бўлиб қолгани йўқ. Бекхэм футболчи сифатида эмас, аксинча юлдуз сифатида машҳур бўлиб кетди.

Мен ўзимни футбол одами деб ҳисоблайман. Бекхэмнинг "Реал"га ўтишидан ҳамма хурсанд бўлди, аммо ўзи эмас. "Лос-Анжелес Гэлакси"га ўтиш қарорини ҳеч қачон тушунмаганман. Сабабини, шунчаки, тушуна олмайман. Ахир ўшанда у жаҳондаги энг яхши жамоалар - "Реал" ё "МЮ"да ўйнаб юриши мумкин эди-ку.

Аммо кейинроқ у барибир қайтишга қарор қилди ва яна яхши натижаларга эриша бошлади. Яна бир неча йиллар давомида Англия терма жамоасида ва "Милан"да тўп сурди", - деди Фергюсон.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 22:46, 03.10.2013.
Ўқилди: 4036 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.