Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

«France Football» собиқ муҳаррири Роналду уни ёлғончи қилиб кўрсатганини айтди

Баҳо:
+ | -

«France Football» журнали собиқ бош муҳаррири Паскаль Ферре Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду билан оммавий можароси ҳақида гапирди. 2021 йилда Ферре Роналдунинг орзуси «Олтин тўп»лар сони бўйича Мессидан ўзиб кетиш бўлганини айтган эди. Роналду эса бу гапларни ёлғон деб атаб, унинг мақсади Месси билан рақобатлашиш эмас, балки совринларни қўлга киритиш эканини таъкидлаган.

«Ўша пайтда биз турли оммавий ахборот воситаларига бир нечта интервью бериб, “Олтин тўп” ҳақида гапираётгандик. Мен The New York Times нашрига берган интервьюмда Криштианунинг орзуси “Олтин тўп”лар сони бўйича Мессидан ўзиб кетиш эканини айтдим.

Менимча, бундай қилиш унчалик тўғри бўлмаган, эҳтимол, бу ҳақда жим турганим маъқул эди. Аммо унинг жуда амбицияли ва рақобатбардош инсон экани ҳам сир эмас эди.

У менга ҳеч нарса демади, аммо кейин ижтимоий тармоқларда менга жавоб қайтарди. Ростини айтсам, унинг миллионлаб обуначилари олдида мен ёлғончига ўхшаб қолдим. Аммо ҳечқиси йўқ, охир-оқибат», — дея Ферренинг сўзларини Marca келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 30 сентябрь куни Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган. Футболчи ва бош мураббий Жорже Жезуш ўртасидаги келишмовчиликлар Миллатлар лигасида Норвегияга қарши ўйиндан (2:1) кейин юзага келган. Ўша баҳсда Роналду 18 йил ичида илк бор терма жамоанинг расмий ўйинини тўлиқ захира ўриндиғида ўтказган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:30, 08.10.2026.
Ўқилди: 1716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик