"Ювентус" раҳбарияти "Тоттенхэм"дан ижарага олинган италиялик дарвозабон Гульельмо Викарионинг ўйинидан мамнун ва уни тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.
Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, Турин клуби Викарио билан узоқ муддатли шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Янги келишув 2030 йилга қадар мўлжалланиши мумкин.
30 ёшли дарвозабоннинг амалдаги ижара шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида якунланади.
Жорий Италия чемпионати мавсумида Викарио бешта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ўтказиб юборди. У учта баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.













