«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа вингери Ламин Ямални Испания чемпионати доирасида «Хетафе»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда асосий таркибга киритмаслиги мумкин.
El Nacional нашрининг хабар беришича, германиялик мутахассис 19 ёшли футболчининг жисмоний ҳолатидан хавотирда. Шу сабабли Флик унга дам бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ямал сентябрь ва октябрь ойларида Испания терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги тўртта учрашувини ҳам асосий таркибда бошлади. У мазкур баҳсларда мос равишда 90, 68, 45 ва 78 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Тақвимнинг тиғизлиги ва футболчига тушаётган жисмоний юклама «Барселона» мураббийлар штабини эҳтиёткорлик билан иш тутишга ундамоқда.
Каталонияликлар 10 октябрь, шанба куни Ла Лига доирасида «Хетафе»га қарши майдонга тушади.
Орадан уч кун ўтиб, 13 октябрда эса Ханс-Дитер Флик шогирдларини Чемпионлар лигаси 2-турида «Галатасарой»га қарши сафар учрашуви кутиб турибди.
Шу боис «Барселона» мураббийлар штаби Ямалнинг жисмоний ҳолатини инобатга олиб, унинг ўйин вақтини чеклаши мумкин.













